Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди
22 янв 08:30
Янгиликлар
Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди
Про лиганинг амалдаги ғолиби ва Суперлига иштирокчиси "Машъал" жамоаси етакчисини сақлаб қолди.
Про лиганинг 2024 йилги тўпурари Ҳумоюн Муртозаев "Машъал" билан 2026 йилнинг 30 декабрь санасига қадар узайтирди. Маълумот учун, ҳужумчи ўтган мавсумда Про лигада 26 та ўйинда майдонга тушди ва рақиб дарвозасини 16 бор ишғол қилди. Ўзбекистон кубогида 3 та учрашувда 1 та тўп киритишнинг уддасидан чиқди.
Трансфермаркет портали Муртозаевнинг нархини 300 минг еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар