UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  17 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  2 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

ПРО-Лига. Шохруҳ Абдураҳмонов: "Динамо" шу мавсумнинг ўзидаёқ Суперлигага қайтишни мақсад қилган Янгиликлар

ПРО-Лига. Шохруҳ Абдураҳмонов: "Динамо" шу мавсумнинг ўзидаёқ Суперлигага қайтишни мақсад қилган

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига ўйинлари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига клублари футболчилари билан боғланиб, интервью ташкил этмоқдалар. Қуйида Самарқанднинг "Динамо" клуби ёш футболчиси Шохруҳ Абдураҳмонов билан ташкил этилган интервью билан танишишингиз мумкин.

- Шохруҳ, жорий мавсумда "Динамо" жамоаси ПРО-Лига баҳсларида иштирок этмоқда. Янги мавсум олдидан сизда Суперлига клубларидан таклифлар бўлдими?


- Авваламбор шу даражага етишишимда "Динамо” клуби, хусусан жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди. Менда мавсум олдидан таклифлар бор эди, лекин клуб билан амалдаги шартномам якунига етгани йўқ, шу сабабдан "Динамо" сафидаман. Астойдил ҳаракат қилиб шу мавсумнинг ўзидаёқ жамоамизни Суперлигага қайтармоқчимиз.

- Ҳозирги кунда "Динамо" жамоасида иш олиб бораётган мураббийлар штаби хусусида фикрларингиз қандай?

- Ҳозирги бош мураббийимиз Сергей Лушчан жуда тажрибали. Менимча, бу инсонни ўзбек футболида танимайдиган мухлис бўлмаса керак. Сергей Иванович бизни замонавий футбол намойиш этишга ундамоқда, унинг услублари жуда ҳам кучли даражада. Ўйлайманки, Сергей Лушчан бизни мавсум якунида Суперлигага олиб чиқади.

- Жорий мавсумдаги ПРО-Лигада рақобат жуда ҳам кучли бўлмоқда. Нима дейсиз, "Динамо" Суперлига йўлланмаси учун қийинчиликка дуч келмайдими?


- Албатта, айни дамда ПРО-Лигада кучли жамоалар жам бўлган. Рақобат бор жойда ҳамиша ўсиш бўлади. Ҳар қандай вазиятда ҳам "Динамо"нинг мақсади фақат ва фақат Суперлига бўлиб қолаверади.

- Шохруҳ Абдураҳмонов аслида "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Қачондир бу жамоа сафида сизни кўришимиз мумкинми?

- Ҳа, "Пахтакор" сафига қайтиш ниятим бор. Тошкентликлар сафига янада кучли бўлиб қайтмоқчиман.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган?


- Менга биринчи бўлиб футбол сир-асрорларини ўргатган инсон Умид ака Юсупов бўлади. У кишидан жуда кўп нарсаларни ўрганганман.

- Футболчи сифатида келгусидаги режаларингиз қандай?


- Мақсадим ўзим севган касбим билан янада кўпроқ шуғулланиб, халқ севган футболчи сифатида танилиш ва вақти келиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп тепиш кабилардан иборат. Эътибор учун барча мухлисларга ўз миннатлорчилигимни билдираман.



Тимур Ибрагимов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика