UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 21:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  78 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  4 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  144 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  2 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2

ПРО-лига. "Нефтчи"нинг машғулотлари давом этмоқда Янгиликлар

ПРО-лига. "Нефтчи"нинг машғулотлари давом этмоқда

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Қиргулидаги қароргоҳида Про-лига янги мавсумига тайёргарликни олиб бормоқда.

Жамоанинг асосий майдонида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли машғулотлар заҳира майдонида ўтказилмоқда. Ҳар куни куннинг икки вақтида ўтказилаётган машғулотларда жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов, ёрдамчи мураббийлар Илҳом Зайлобиддинов, Диёр Алижонов ҳамда Хислат Чилматовлар бошчилик қилмоқдалар.

"Нефтчи" машғулотлари қизғин ва қувноқ тарзда ўтмоқда. Тажрибали футболчилар Мансур Саидов, Дилёр Ирматов, Фаррух Турдиалиевлар машғулотларга кўтаринки кайфият улашмоқдалар.

- "Асосий майдонимизда таъмирлаш олиб борилаётганлиги туфайли машғулотларни заҳира майдонида олиб бормоқдамиз" - дейди жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов. "Нефтчи" яқинда "Ҳоким кубоги-2020" мусобақасида иштирок этди. Йилдан йилга нуфузи ортиб бораётган мазкур мусобақа жамоамизни келаётган мавсумга муносиб тайёрлаш, таркибга янги жалб этилган футболчиларни синовдан ўтказиш каби вазифаларни амалга оширишимизда катта ёрдам берди. Мусобақа бош совринини қўлга киритганимиз муҳим натижа албатта. Эндиликда бор эътиборимизни 2020-йилги Про-лига мусобақаларига қаратамиз. "Нефтчи"нинг шонли тарихи ва ўз даражаси бор. Барчамиз буни бирдек англаган холда Про-лигада муносиб иштирок этиб, мавсум якунида Суперлига йўлланмасига эга чиқишни мақсад қилганмиз.



Янгиланаётган "Нефтчи" ўйингоҳи



Майдон майсаси ҳам тобора чирой очиб бормоқда




Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика