ПРО-лига. 10 турдан сўнг тўпурарлар рўйхати

Narzulla Saydullayev
19 май 2018, 15:54
Ўзбекистон ПРО-лигасида 10-тур баҳслари ўз якунига етди.

Худди ёшлар лигаси каби ПРО-лига баҳсларида ҳам тўпурарлар рўйхатини бериб боришга қарор қилдик.

Айни пайтда "Хоразм" ҳужумчиси Қадамбой Нурметов ва "Андижон" вакили Даврон Исоқов 7тадан гол билан тўпурарлар рўйхатида пешқадам бўлиб туришибди. "Орол" вакили Наврўз Хаипов ҳисобида 5та гол бор.


ПРО-лига А гуруҳи (8-турдан кейинги тўпурарлар рўйхати)

7та

Қадамбой Нурметов ("Хоразм")
Даврон Исоқов ("Андижон")


5та
Наврўз Хаипов ("Орол")


4та
Абдухолиқ Қурбонов ("Истиқлол")
Суннатила Мамадалиев ("Андижон")




Б гуруҳида эса "Зомин" вакили Достон Тошматов 10та гол билан якка пешқадам. "Нурафшон" ҳужумчиси Орифхўжа Абдухолиқов ва "Хотира-79" вакили Бобур Мамажонов 5та гол билан тўпурарлар пойгасида кейинги ўринда бормоқда.


ПРО-лига Б гуруҳи (8-турдан кейинги тўпурарлар рўйхати)

10та
Достон Тошматов ("Зомин")

5та
Орифхўжа Абдухолиқов ("Нурафшон")
Бобур Мамажонов ("Хотира-79")


4та

Санжар Аҳмедов ("Шердор")
Саиджон Ашуров ("Лабса")
Фарруҳ Шотурсунов ("Нурафшон")
Равшан Янгиев ("Ғиждувон")
Баҳром Нарзуллаев ("Ғиждувон")


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia