UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  0 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  172 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

Превью. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” Янгиликлар

Превью. “Сўғдиёна” - “Қизилқум”

Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

ЎТГАН  МАВСУМДА

Биринчи давра 6-турида “Сўғдиёна” меҳмонда “Қизилқум”га  қарши баҳс олиб борган.  Ушбу баҳснинг 27 дақиқасида Санжар Рашидов ҳисобни очган эди. 52 дақиқада Илхом Юнусов пенальтидан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа ўйинда дуранг натижа қайд этилган эди.

Иккинчи давра 21-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилди. Баҳснинг 54 дақиқасида Санжар Рашидов ҳисобни очган бўлса, 73 дақиқада Акром Бахриддинов ҳисобни тенглаштирди.


ЎЙИНИ  А.РИСҚУЛЛАЕВ   БОШҚАРАДИ
“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Қизилқум” (Навоий)
Ҳакамлар: 
А. Рисқуллаев (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Ф. Янсупов (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент)
Комиссар: Б. Арипов

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Қизилқум”  клублари олий лигада шу кунгача 28 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 7 та, “Қизилқум” ҳисобида 14 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик  навоийликлар томонида:  25:36. “Сўғдиёна”  ўзаро ўйинларда 28 очкони қўлга киритган бўлса , “Қизилқум” 49 очкони қўлга қиритган.  “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 4:1, “Қизилқум”нинг энг йирик муваффақияти  ҳам 4:1


 “Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

16.09.2017 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 1:1
01.07.2016 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 1:1
02.08.2015 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 4:1
07.11.2014  «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 1:0
17.08.2013 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 2:1
19.03.2011 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 0:2
19.08.2009 «Сўғдиёна» – «Қизилқум»0:1
10.05.2008 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 2:0
29.08.2006 «Сўғдиёна» – «Қизилқум»0:2
12.06.2005 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 0:0
03.05.2004 «Сўғдиёна» – «Қизилқум»2:0
22.06.2002 «Сўғдиёна» – «Қизилқум»1:2
01.10.2001 «Сўғдиёна» – «Қизилқум »1:0
01.06.2000  «Сўғдиёна» -«Қизилқум»2:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:
Жиззахдаги 14 та ўйиндан 7 тасида “Сўғдиёна”, 4 тасида “Қизилқум” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 28 март куни соат  15:00 да “Ғаллаорол” стадионида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 29 март куни 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.


"Сўғдиёна" клубининг телеграмдаги расмий каналига обуна бўлинг ва жамоанинг энг сўнгги янгиликларидан бохабар бўлинг. КАНАЛГА ЎТИШ

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика