UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  7 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  12 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  37 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - "Металлург" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - "Металлург"

Бугун олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтади.
«Сўғдиёна» – «Металлург»
26 сентябрь 2014 йил. Зомин. "Зомин" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Т.Галеев, А.Пўлатов, Н.Болтаев
Назоратчи: С.Эрматов.
 
“Сўғдиёна” ва “Металлург” олий лигада 25 бора тўқнаш келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда.

“Сўғдиёна” ушбу рақибни 10 марта мағлуб этган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” ҳса “Сўғдиёна”ни 10 марта талсим қила олган. “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 36та гол урган, “Металлург” футболчилари 33 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол этишган. Иккала жамоа ҳам ўзаро ўйинларда 35тадан очкога эга бўлган. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 3:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 4:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада “Металлург” ўз уйида ғалабага эришган. Сардор Расулов (иккита), Алишер Зиёвуддинов ва Суннатилла Мамадалиевнинг киритган тўпларига “Сўғдиёна”дан Жасур Ҳакимов ва Санжар Рашидов жавоб беришганди – 4:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
05.10.2013 «Сўғдиёна» - «Металлург» 2:1
13.08.2011 «Сўғдиёна» - «Металлург» 3:1
12.09.2009 «Сўғдиёна» - «Металлург» 3:2
25.10.2008 «Сўғдиёна» - «Металлург» 1:2
28.06.2006 «Сўғдиёна» - «Металлург» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган 12та ўйиннинг 8тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган, 2 марта ғолиб аниқланмаган. “Металлург” сафарда икки марта уч очкони ўзиники қилган. “Сўғдиёна” ўз уйида “Металлург”га қарши кечган охирги уч ўйинда фақат ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика