UZ

Сўнгги янгиликлар

01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 01:00Европа лигаси. Сўнгги тур ўйинлари бир саҳифада  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  0 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1

Превью. "Сўғдиёна" – "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" – "Андижон"

“Сўғдиёна” ва “Андижон” олий лигада жами 34 бора тўқнаш келган.
Натижалар мутлақо тенгликни кўрсатмоқда.

“Андижон” 13та ўйинда ғалаба қозонган. “Сўғдиёна” ҳисобида 14та ғалаба бор. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” 50, “Сўғдиёна” 51та гол урган. Жиззах клуби ўзаро учрашувларда 49, “Андижон” 46та очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабалар қуйидагича:  “Андижон” - “Сўғдиёна” 4:1,  “Сўғдиёна ” - “Андижон ” 5:0.

Ўтган йил биринчи давранинг 11-турида “Сўғдиёна” водийдан уч очко билан қайтган. Ўша баҳсда Сардор Эминов дублга эришганди. Лочин Солиевнинг учрашув сўнггида урган голи фақат ҳисобни қисқартириш учун хизмат қилганди - 1:2. “Сўғдиёна” майдонидаги учрашувда Сардор Эминовнинг голи ҳал қилувчи бўлганди – 1:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Сўғдиёна» - «Андижон» 1:0
01.11.2011 «Сўғдиёна» - «Андижон» 1:1
09.10.2009 «Сўғдиёна» - «Андижон» 0:2
04.10.2008 «Сўғдиёна» - «Андижон» 2:3
15.04.2006 «Сўғдиёна» - «Андижон» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида “бургутлар”га 3 бор ютқазиб қўйган. Эътиборлиси ушбу учала мағлубият сўнгги йилларда қайд этилган. Беш марта жамоалар дуранг қайд этишган. Жиззах клуби ўз уйида “Андижон”ни 9 марта таслим қилган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика