UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

Превью. "Шўртан" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Пахтакор"

Теглар :  ШўртанПахтакор
Олий лиганинг 13-турида "Шўртан" клуби ўз уйида "Пахтакор" билан ўйнайди.

«Шўртан» (Ғузор) – «Пахтакор» (Тошкент)
20 июнь 2016. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), О. Жумаев (Навоий), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

“Шўртан” ва “Пахтакор” олий лигада 20 бора тўқнаш келишган. Натижалар тошкентликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Пахтакор” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Шўртан” ушбу рақибни ҳозирга қадар фақат бир марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Пахтакор” томонида - 54:12. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 53, “Шўртан” эса 5 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. “Шўртан”да бу кўрсаткич – 3:1.

Ўтган йил биринчи даврада Тошкентдаги баҳсда мезбонлар зафар қучишган. 4-дақиқада Игорь Таран ҳисобни очганди. Станислав Андреев пенальтидан ва Жавоҳир Соҳибовнинг урган голлари "шерлар"га иродали ғалаба келтирган - 2:1. Ғузорда эса дуранг қайд этилган. Сарвар Жўраев мезбонларни олдинга олиб чиққанди. Бунга Аднан Ораховац жавоб берганди – 1:1.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.08.2015 «Шўртан» - «Пахтакор» 1:1
21.05.2013 «Шўртан» - «Пахтакор» 1:2
16.06.2012 «Шўртан» - «Пахтакор» 3:1
11.06.2011 «Шўртан» - «Пахтакор» 0:2
21.05.2010 «Шўртан» - «Пахтакор» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузорда бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 8тасида “шерлар” зафар қучишган. Бир марта (2012 йил) “Шўртан” ўз уйида ғолиб бўлган ва дуранг ўйнаган (2015 йил).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика