UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  10 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  9 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  32 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Превью. "Шўртан" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Пахтакор"

Теглар :  ШўртанПахтакор
Олий лиганинг 20-турини очиб берувчи баҳс Ғузорда "Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Пахтакор» (Тошкент)
25 август 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 17:30
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдурахмонов (Андижон), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Шўртан” ва “Пахтакор” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар тошкентликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Пахтакор” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 1та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Шўртан” ушбу рақибни ҳозирга қадар фақат бир марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Пахтакор” томонида - 53:11. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 52, “Шўртан” эса 4 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. “Шўртан”да бу кўрсаткич – 3:1.

Биринчи даврада Тошкентдаги баҳсда мезбонлар зафар қучишган. 4-дақиқада Игорь Таран ҳисобни очганди. Станислав Андреев пенальтидан ва Жавоҳир Соҳибовнинг урган голлари "шерлар"га иродали ғалаба келтирган - 2:1.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.05.2013 «Шўртан» - «Пахтакор» 1:2
16.06.2012 «Шўртан» - «Пахтакор» 3:1
11.06.2011 «Шўртан» - «Пахтакор» 0:2
21.05.2010 «Шўртан» - «Пахтакор» 1:2
29.06.2009 «Шўртан» - «Пахтакор» 0:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузорда бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 8тасида “шерлар” зафар қучишган. Бир марта (2012 йил) “Шўртан” ўз уйида ғолиб бўлган.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика