UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  6 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  1 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  11 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  2 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  10 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  4

Превью. "Шўртан" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Бунёдкор"

Ғузорнинг "Шўртан" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Бунёдкор» (Тошкент)
16 август 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

“Бунёдкор” ва “Шўртан” олий лигада жами 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 11та ўйинда ғолиб бўлишган. 3та ўйинда дуранг қайд этилган. Битта учрашувда эса “Шўртан” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Бунёдкор” олдинда – 32:2. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 36 очкони, “Шўртан” эса 6 очкони  қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0 га тенг. “Шўртан”да бу кўрсаткич 1:0 бўлиб турибди.

Биринчи давра ўйини қолдирилгани сабабли июль ойида бўлиб ўтди. Унда “қалдирғочлар” Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов ва Шакер Зуаги томонидан киритилган тўплар эвазига йирик ғалабага эришишган – 3:0.

Ғузорда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
14.09.2013 «Шўртан» - «Бунёдкор» 0:0
06.11.2012 «Шўртан» - «Бунёдкор» 0:1
01.10.2011 «Шўртан» - «Бунёдкор» 1:0
21.10.2010 «Шўртан» - «Бунёдкор» 0:0
30.04.2009 «Шўртан» - «Бунёдкор» 0:1
14.10.2008 «Шўртан» - «Бунёдкор» 0:1
09.06.2007 «Шўртан» - «Бунёдкор» 0:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Ғузорда 7та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан биттасида “Шўртан” ғолиб чиққан. Икки учрашувда дуранг қайд этилган. Тошкент клуби сафарда бу жамоани тўрт бор мағлуб эта олган. Ғузордаги охирги 2та ўйинда “Шўртан” гол ура олмаган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика