UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Превью. "Қизилқум" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Пахтакор"

Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент)
15 апрель 2016. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

“Пахтакор” ва “Қизилқум” олий лигада 32 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Шерлар” ўзаро ўйинларда 27 марта ғалаба қозонишган. 4та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” фақат 1 марта “Пахтакор”ни таслим қила олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “шерлар”да 88:17. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 85 очкога эга бўлган, “Қизилқум” ўз ҳисобига 7 очко ёзиб қўя олган. Тошкент клубининг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 11:0га тенг бўлса, “Қизилқум”да бу кўрсаткич 2:1га тенг.

2015 йил иккала баҳсда ҳам “Пахтакор” ғолиб бўлган. Навоийдаги баҳсда Станислав Андреев ва Александр Мерзляковнинг голлари жамоага 3 очко келтирган – 2:0. Тошкентдаги баҳсда ҳам Андреев битта тўп киритган, Шерзод Каримов эса дублга эришган – 3:0.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2015 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:2
15.08.2014 «Қизилқум» - «Пахтакор» 1:4
27.05.2013 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:1
03.09.2012 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:4
05.11.2011 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз майдонида ушбу рақибни умуман мағлуб эта олмаган. Бўлиб ўтган 16та ўйиннинг 14тасида “шерлар” зафар қучишган. 2та баҳсда эса дуранг қайд этилган. Сўнгги бор “Қизилқум” ўз уйида 2002 йил мағлуб бўлмаган.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика