UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Превью. "Қизилқум" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Машъал"

Муборакнинг "Машъал" клуби Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «МАШЪАЛ»
12 апрель. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони 17:00.
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, Т.Галеев, С.Шоюсупов, И.Ибрагимов
Назоратчи: С.Эрматов.

Бу икки клуб олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар мутлақо тенг. Ушбу ўйинлардан 6 тасида “Машъал” ғолиб бўлган. 10 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна 6 учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган.

“Машъал” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 30та гол киритган “Қизилқум” эса 28 бора “Машъал” посбонини ранжитган. “Машъал” ҳам, “Қизилқум” ҳам 28тадан очкони қўлга киритишган. “Машъал”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1 ни ташкил қилади. Зарафшонликнинг энг йирик ғалабаси эса – 6:3 бўлиб турибди.

2013 йил “Машъал” олий лигада қатнашмади. 2012 йилда бўлиб ўтган биринчи баҳс Муборакда бўлиб ўтган. Ўша баҳсда Шерали Жўраев ва Феруз Бобоқулов гол урган – 0:2. “Қизилқум” майдонидаги баҳсда дуранг қайд этилган. Ғулом Ўрунов мезбонлар таркибида, Габит Сапаргалиев муборакликлар таркибида тўп киритган – 1:1.  

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
17.08.2012  «Қизилқум» – «Машъал»  1:1
01.10.2011  «Қизилқум» – «Машъал»  0:1
14.08.2010  «Қизилқум» – «Машъал»  1:1
23.03.2009  «Қизилқум» – «Машъал»  1:1
01.03.2008  «Қизилқум» – «Машъал»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг Зарафшонда бўлиб ўтган 11 та учрашувида 8таси дуранг билан тугаган. Шундан 6тасида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Зарафшондаги ўйинларда умуман 2 тадан ортиқ тўп киритилмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика