UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  3 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  0 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  2 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0

ПРЕВЬЮ. «ҚИЗИЛҚУМ» - «БУХОРО» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «ҚИЗИЛҚУМ» - «БУХОРО»

“Қизилқум” ва “Бухоро” олий лигада 25 марта тўқнаш келишган.
«Қизилқум» (Зарафшон) – «Бухоро» (Бухоро)
23 октябрь. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), Р. Ғопуров (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Ушбу ўйинлардан 12тасида зарафшонликлар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Бухоро” ҳисобида 10та ғалаба мавжуд. 

“Бухоро” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 33та тўп киритган, зарафшонликлар эса “Бухоро” дарвозасига 42та гол уришган. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 33 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 39 очкони қўлга киритган. “Бухоро”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса 5:0.

Биринчи даврада “Бухоро” мезбон бўлган баҳсда 4:3 ҳисоб қайд этилганди. Алишер Маҳмудов, Воҳид Шодиев, Бахриддин Ваҳобов (иккита)нинг голларига меҳмонлар сафида Фаррух Ҳайдаров, Фаррух Шотурсунов ва Яннис Мандзукас жавоб беришганди.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
14.04.2012 «Қизилқум» - «Бухоро» 1:0
02.04.2011 «Қизилқум» - «Бухоро» 0:0
25.04.2009 «Қизилқум» - «Бухоро» 3:2
18.10.2008 «Қизилқум» - «Бухоро» 1:0
31.03.2007 «Қизилқум» - «Бухоро» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” мезбонлик қилган ўйинларда 2 марта дуранг қайд этилган. 7 марта “Қизилқум” зафар қучган бўлса, 3та ўйинда “Бухоро” сафарда бўлишига қарамай рақибдан устун келган. “Бухоро” “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги 7та ўйинда ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика