UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Бавария" уч нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  1 13:37Ла Лига энг кўп маош олувчи футболчилар ТОП-10 — рўйхатда "Атлетико"дан битта футболчи бор  0 12:53"Бавария" ва "Ювентус" Англия термаси марказий ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи   0 12:32Миллатлар Лигаси доирасидаги баҳсда Бельгия Исроилни Венгрияда қабул қилади  3 11:56"Интер" "Зенит" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:27Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикасига қарши кураш олиб боради  2 10:53МЮдан навбатдаги юриш. Инглизлар 90 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  10 10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  9 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0 09:28Месси ХХI асрнинг энг яхши спортчилар рейтингининг ТОП-3лигидан жой олди. Роналду эса…  27 09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  2 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  2 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  1 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  4 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  1

Превью. Қатар тўри титрасин термамиз тепган тўпдан Янгиликлар

Превью. Қатар тўри титрасин термамиз тепган тўпдан

Футболда тарих яратишингиз ёки ҳеч бўлмаганда ўша тарихни такрорлашингиз керак.

Терма тақимимиз 2011 йил Қатар яшил майдонларида тарих яратган ҳолда барчанинг нигоҳларини ўзига қаратганди. 2024 йил "оқ бўрилар" яна Қатарга қадам ранжида қилди. Юқоридаги гапимизда айтганимиздек, уларнинг тарих яратиши ҳам, ўша тарихни такрорлаши ҳам бугунги ўйинга боғлиқ. 

Катар

Хассан Аль-Хайдос - 27', Акрам Афиф - 121', Султан Аль-Бреки - 121', Педро Мигель - 121'

Кубок Азии Плей-офф . Quarter Finals-тур

03/02/2024, 19:30

3
:
4
Тугади

Узбекистан

Одилжон Хамробеков - 59', Отабек Шукуров - 121', Шахбоз Умаров - 121'

Стадион: Al Bayt Stadium, 58791 томошабин

45'
90'
120'
27'  Хассан Аль-Хайдос
46'  Мешаал Баршам
54'  Хассан Аль-Хайдос (Халид Мунир)
80'  Яссем Абдулсаллам (Абдулазиз Хатем)
89'  Халид Мунир
90'  Альмоэз Али
91'  Тарек Салман (Исмаэль Мохаммад)
104'  Ахмед Фатхи (Мустафа Машааль)
105'  Педро Мигель
108'  Мохаммед Ваад (Султан Аль-Бреки)
59'  Одилжон Хамробеков
59'  Остон Урунов
69'  Отабек Шукуров
74'  Остон Урунов (Шахбоз Умаров)
79'  Сречко Катанец
90'  Рустам Ашурматов
99'  Фаррух Сайфиев (Zafarmurod Abdirahmatov)
106'  Азизбек Тургунбаев (Mukhammadkodir Khamraliev)
114'  Аббосбек Файзуллаев (Ходжимат Эркинов)

Ўзаро ўйинлардаги устунлик бугун ҳам давом этадими?

Ўзбекистон Қатар билан ўзаро барча мусобақаларда 14 маротаба тўқнаш келган. Вакилларимиз ушбу ўйинларнинг 9тасида ғалаба қозонган бўлса, 3та ўйинда имкониятни бой берган. 2та баҳсда томонлар муросага келган. Қатар дарвозасига 24та гол урган бўлсак, дарвозамиздан 13та тўп олиб чиққанмиз. Қатарнинг энг йирик ғалабаси 3:0, Ўзбекистонники эса 5:1, 4:0 ҳисобларида қайд этилган. 

Тўпурарлар 

24та гол Ўзбекистон таркибида 15 нафар футболчига ёзилган бўлса, битта гол автогол сифатида қайд этилган. Тўпурарлар рўйхатини Одил Аҳмедов 4та гол билан бошқариб турибди. 

Одил Аҳмедов 4, Миржалол Қосимов 3, Фарҳод Тожиев 3, Баҳодир Насимов 2, Леонид Кошелев 1, Илёс Зейтуллаев 1, Анвар Солиев 1, Жаъфар Ирисметов 1, Сервер Жепаров 1, Санжар Турсунов 1, Улуғбек Бакаев 1, Олег Зотеев 1, Николай Ширшов 1, Егор Кримец 1, Марат Бикмаев 1


Қатар Ўзбекистонга 10 йилдан буён гол уришни уддасидан чиқа олмаяпти. Улар сўнгги бор 2014 йил Жамел Белмади бошчилигида дарвозамизга йўл топган (3:0). 


Катанецнинг Қатар билан ҳисоб-китоби бор

2019 йил Ироқ бош мураббийи сифатида Осиё Кубогида қатнашган Сречко Катанец гуруҳдан чиқиш вазифасини уддасидан чиқади. Ўшанда Вьетнам ва Яманни мағлуб этиб, Эрон билан дуранг ўйнаган ва 7 очко билан иккинчи ўринни эгаллаганди.

Катанец ва Ироқни нимчорак финалда Қатар терма жамоаси кутарди. Ушбу ўйинда Бассам Ҳишам Ал Рави томонидан урилган ягона гол Қатарга ғалаба келтирган эди (1:0). Орадан 5 йил ўтди ва Катанец энди Ўзбекистон терма жамоаси билан чорак финалда яна Қатарга қарши майдонга чиқади.


Осиё Кубоги - 2019.

ҚАТАР - ИРОҚ 1:0 

Абу Даби, "Ал-Нахян" стадиони.

Бош ҳакам: Муҳаммад Тақи Ал-Жаафари (Сингапур)

Гол: Бассам Ал Рави (62, 1:0).

Қатар - 1. Саад Ал Шиб, 2. Педро Корреа, 3. Абдулкарим Хассан, 4. Тариқ Салмон, 6. Абдулазиз Хатим, 10. Ҳасан  Ал Хайдос (Карим Ал Будия, 90), 11. Акром Афиф, 15. Бассам Ал Рави, 16. Булам Хукхи, 19. Алмуоз Али , 23. Омар Мадибо.

Ироқ – 1. Жалол Ҳассан, 2. Аҳмад Иброҳим, 5. Алифаёз Атиях 6. Али Аднан, 7. Сафо Хади, 10. Моҳанад Али, 11. Ҳумам Тариқ (Ал Хусни Файсал, 34), (Муҳаммад Давуд, 66), 13. Башар Бонян, 14. Амжид Кадим, 16. Ҳусайн ал-Саиди, 17. Аъло Али Мхави (Ребен Солака, 68).

Огоҳлантиришлар: Ассимо Мадибо (11), Моханад Али (24), Аҳмад Иброҳим (39), Абдулкарим Хассан (84), Сафо Хади (86), Бассам Ал Рави (90+3). 

Словениялик мураббий Қосимов, Абрамов, Бабаян, Купер қаторига қўшиладими?

Қатар терма жамоасини энг кўп ютган мураббий Миржалол Қосимов ҳисобланади. Самвел Бабаян бу вазифани икки бор уддасидан чиққан. Қатарни ютишни 2001 йил Владимир Сальков бошлаб берган. 

➖ Владимир Сальков (2001 йил, 2:1)

➖ Валерий Непомняший (2006 йил, 2:0) 

➖ Миржалол Қосимов (2009 йил, 4:0. 2012 йил 1:0, 2013 йил 5:1)

➖ Вадим Абрамов (2011 йил, 2:0)

➖ Самвел Бабаян (2016 йил, 1:0. 2017 йил, 1:0)

➖ Эктор Купер (2018 йил, 2:0)

Қатарга мағлуб бўлган Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари 

➖ Валерий Непомняший (2006 йил, 1:2) 

➖ Рауф Инилеев (2008 йил, 0:3)

➖ Миржалол Қосимов (2014 йил, 0:3)

Қатар билан кечган охирги тўқнашув

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон - Қатар 2:0

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони

Ҳакамлар: Чоримурод Қурбонов, Ахмет Бекназаров, Бердимамет Атдиев (учаласи Туркманистон)

Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Ўзбекистон)

Голлар: Одил Аҳмедов 72, - 1:0. Марат Бикмаев 85, - 2:0.

Ўзбекистон: 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Егор Кримец (4.Достонбек Турсунов, 64), 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев, 15.Одил Ҳамробеков, 9.Одил Аҳмедов (20.Ислом Тўхтахўжаев, 90+1), 6.Ҳусниддин Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев (19.Владимир Козак, 83), 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 76).

Захира: 1.Игнатий Нестеров, 12.Роман Абдулов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 16.Отабек Шукуров, 18.Давронбек Ҳошимов, .

Қатар: 21.Юсуф Ҳассан, 6.Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад, 10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 12.Карим Будиаф, 13.Султон Ҳуссайн, 15.Бассам Ҳусам Ал Рави, 17.Муҳаммад Муса, 18. Абдулкарим Салим, 19.Ал Моез Али, 26.Ториқ Салмон, 28.Ассим Умар.

Захира: 31.Жассим Одил, 22.Муҳаммад Аҳмад, 5.Аҳмад Фотҳи Абдулла, 7.Аҳмад Абдилмутал, 8.Аҳмад Дузанде, 9.Ҳассан Яҳё, 14.Салим Ал Ҳажри, 20.Абдуллоҳ Абдусалом, 23.Муҳаммад Абдилмутал, 24.Абдулраҳмон Мустафо, 27.Али Авад Бужалуф.


Бугун 20:30да старт оладиган чорак финал ўйинида Ўзбекистон терма жамоасига омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Бугун биз ғалаба қозонамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика