UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  26 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  6 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  30 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  70 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0

Превью. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

"Пахтакор" клуби ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилади.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
16 октябрь 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

“Пахтакор” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 39 бор куч синашишган. “Пахтакор” 31та ўйинда ғалаба қозонган. 4та учрашувда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Шерлар” томонида: 104:34. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 97 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” эса 16 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг тошкентликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.

Биринчи даврада  Зоминда бўлиб ўтган ўйинда Шерзод Каримов ҳисобни очганди. Сўнгра Игорь Сергеев иккита гол уриб “шерлар”га йирик ғалаба келтирган – 0:3.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
02.11.2014 «Пахтакор» - «Сўғдиёна» 2:0
29.09.2013 «Пахтакор» - «Сўғдиёна» 4:3
02.10.2011 «Пахтакор» - «Сўғдиёна» 1:0
04.10.2009 «Пахтакор» - «Сўғдиёна» 5:1
17.08.2008 «Пахтакор» - «Сўғдиёна» 6:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз майдонида ўтказган 19та ўйиннинг 17тасида ғолиб чиққан. Битта беллашувда (1993 йил) томонлар очколарни бўлиб олишган. Фақат бир марта (1995) “Сўғдиёна” сафардан уч очко билан қайтган. Тошкентдаги охирги 15та ўйинда “Пахтакор” бу жамоани фақат мағлуб этган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика