UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  2 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  13 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90

Превью. "Пахтакор" - "Шўртан" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Шўртан"

Олий лигага қайтган Ғузорнинг "Шўртан" клуби Тошкентда "Пахтакор" клуби меҳмони бўлади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Шўртан» (Ғузор)   
16 апрель 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Р. Нугманов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Пахтакор” ва “Шўртан” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар тошкентликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Пахтакор” 16та ўйинда ғолиб бўлган, 1та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Шўртан” ушбу рақибни ҳозирга қадар фақат бир марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Пахтакор” томонида - 51:10. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 49, “Шўртан” эса 4 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. “Шўртан”да бу кўрсаткич – 3:1.

2013 йилдаги иккала учрашувда ҳам “Пахтакор” ғалаба қозонган. Ғузорда Ойбек Қиличев ва Аббос Махсталиевнинг голларига Дилявер Абибуллаев жавоб қайтарганди – 1:2. “Пахтакор” майдонидаги ўйинда Павел Соломин ҳисобни очган бунга Темурхўжа Абдухолиқов (3та) ва Даврон Ҳошимов жавоб берганди – 4:1.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

03.11.2013 «Пахтакор» - «Шўртан» 4:1
27.08.2012 «Пахтакор» - «Шўртан» 0:0
13.08.2011 «Пахтакор» - «Шўртан» 3:1
22.08.2010 «Пахтакор» - «Шўртан» 2:0
04.08.2009 «Пахтакор» - «Шўртан» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 8тасида “шерлар” зафар қучишган. Бир марта (2012 йил) “Шўртан” сафардан дуранг билан қайтган. Ғузорликлар сафарда бу жамоани мағлуб эта олишмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика