UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  3 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34

Превью. "Пахтакор" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Насаф"

Теглар :  ПахтакорНасаф
Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган марказий ўйин Тошкентда "Пахтакор" ва "Насаф" клублари ўртасида бўлиб ўтади.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)
11 апрель 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Пахтакор” ҳамда “Насаф” олий лигада 38 бора тўқнаш келишган. Шулардан 22тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 9та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Насаф” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 55:28 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 75 очкони, “Насаф” эса 30 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Насаф” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Аждарлар”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

2015 йил биринчи даврада Тошкентда кечган ўйинда Аднан Ораховац ва Игорь Сергеев (иккита) томонидан урилган голларга Илҳом Шомуродов жавоб берганди – 3:1. Қаршидаги баҳс тақдирини Камолиддин Тожиев томонидан урилган ягона гол ҳал қилганди – 0:1.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.06.2015 «Пахтакор» - «Насаф» 3:1
17.10.2014 «Пахтакор» - «Насаф» 2:0
10.05.2013 «Пахтакор» - «Насаф» 1:0
12.04.2012 «Пахтакор» - «Насаф» 0:0
01.04.2011 «Пахтакор» - «Насаф» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг 16тасида “Пахтакор” зафар қучган. Иккита баҳсда дуранг қайд этилган. “Аждарлар” ушбу рақиб майдонидаги учрашувларда фақат бир марта ғалабага эришган (2001 йил). “Насаф” Тошкентда ўтган охирги 3та учрашувда мағлуб бўлган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика