UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Превью. "Пахтакор" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Бухоро"

Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўйнайди.
«ПАХТАКОР» – «БУХОРО»
3 апрель 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
М.Мухамедов, Т.Гайнулин, С.Шоюсупов, Д.Мухторов.
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

“Пахтакор” ҳамда “Бухоро” олий лигада 44 бора тўқнаш келишган. Шулардан 31тасида “Пахтакор” ғолиб бўлган, 7та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 6 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 97:31 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “шерлар” 100 очкони, “Бухоро” эса 25 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 8:0га тенг. “Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил Бухорода кечган ўйинда ҳисоб очилмаганди – 0:0. Иккинчи даврада Тошкентда кечган учрашувда “шерлар” 4:0 ҳисобида зафар қучишган. Меҳмонлар дарвозасига Жамшид Искандеров, Владимир Козак, Игорь Сергеев ҳамда Баҳодир Пардаев гол уришган.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
29.10.2014 «Пахтакор» - «Бухоро» 4:0
04.08.2013 «Пахтакор» - «Бухоро» 2:1
21.11.2012 «Пахтакор» - «Бухоро» 4:1
14.04.2011 «Пахтакор» - «Бухоро» 1:0
01.03.2009 «Пахтакор» - «Бухоро» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз тарихида бир марта Тошкентда “Пахтакор”ни мағлуб этган (1996 йил). Шундан сўнг бўлиб ўтган 17та ўйинда “шерлар” ўз майдонларида бу рақибни таслим этиб келишмоқда. “Бухоро” Тошкентдаги ўйинларда бир марта дуранг ўйнаган ва 18 бора мағлуб бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика