UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 00:09"Эспаньол" — "Барселона". Таркиблар маълум  10 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  2 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  10 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4

ПРЕВЬЮ. "Олмалиқ" - "Локомотив" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Олмалиқ" - "Локомотив"

Олий лиганинг 9-турини очиб берувчи ўйин Олмалиқда "Олмалиқ" ва "Локомотив" клублари ўртасида бўлиб ўтади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент)
14 май 2015. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Самандаров (Навои), О. Жумаев (Навои), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Олмалиқ“ ҳамда “Локомотив“ шу кунга қадар ўзаро 12 маротаба куч синашишган. Натижалар "Локомотив”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 3та ўйинда ютган, “Локомотив” ҳисобида эса 7та ғалаба бор. Яна иккита ўйин дуранг билан тугаган. Тўплар нисбатида тошкентликлар устун: 19-15. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 11, “Локомотив” эса 23 очко қўлга киритган.

“Олмалиқ”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Ўз навбатида “темирйўлчилар”нинг  “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 ни ташкил этади.

Ўтган йил биринчи даврада “Локомотив” ўз уйида йирик ғалабага эришган. Фарҳод Тожиев ва Жасур Ҳасанов биринчи бўлимда, Виктор Карпенко эса иккинчи бўлимда омалиқликлар дарвозасига гол уришганди – 3:0. Иккинчи даврада Олмалиқдаги учрашувда битта гол ўйин тақдирини ҳал қилган. Фарҳод Тожиевнинг киритган тўпи “темирйўлчилар”га ғалаба келтирган – 0:1.

Олмалиқда ўтган барча учрашувлар:
17.10.2014 «Олмалиқ» - «Локомотив» 0:1
10.08.2013 «Олмалиқ» - «Локомотив» 1:2
20.06.2012 «Олмалиқ» - «Локомотив» 1:0
11.09.2010 «Олмалиқ» - «Локомотив» 1:1
12.09.2009 «Олмалиқ» - «Локомотив» 4:0
08.08.2008 «Олмалиқ» - «Локомотив» 4:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Олмалиқ” клуби шу кунгача олий лигада ўз майдонида “Локомотив”ни уч марта таслим қилган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Иккита баҳсда “Локо” сафардан ғалаба билан қайтган. Эътиборлиси бу ғалабалар охирги икки йилда қўлга киритилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика