UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

ПРЕВЬЮ. "Навбаҳор" - "Динамо" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Навбаҳор" - "Динамо"

Олий лиганинг сўнгги турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади.
«Навбаҳор» – «Динамо»
7 ноябрь 2014. Наманган "Навбаҳор" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, М.Саидқосимов, Р.Серазетдинов, Р.Толибжонов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

“Навбаҳор” ва “Динамо” олий лигада 41 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий клуби устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 22та ўйинда ғолиб бўлишган, 7та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 12 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида - 75:36. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 73, “Динамо” эса 43 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич анча кичик – 2:0.

Дастлабки даврада Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари ғалаба қозонишган. Санъат Шихов биринчи, Ғулом Ўрунов иккинчи бўлимда “Навбаҳор” дарвозасига тўп киритганди – 2:0.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.08.2013 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
12.05.2012 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
18.10.2011 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
21.08.2010 «Навбаҳор» - «Динамо» 2:0
16.05.2009 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” водийда бу жамоага қарши ўйинларда умуман ғалаба қозона олмаган. 15та учрашувда “Навбаҳор” муваффақиятга эришган. Қолган бешта баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика