UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  0 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  0 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  17 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  1 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  1 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  12 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  6 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  2 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3

ПРЕВЬЮ. «НАВБАҲОР» - «БУХОРО» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «НАВБАҲОР» - «БУХОРО»

Олий лиганинг 15-турида "Навбаҳор" клуби ўз майдонида "Бухоро" клуби билан куч синашади.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Бухоро» (Бухоро)
10 август. Наманган. “Баркамол авлод” стадиони
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 43 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 43 ўйиндан 22тасида водийликларнинг қўли баланд келган бўлса, 14та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 7 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. Наманганликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 79та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 50 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 73 очкони, “Бухоро” эса 49 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Бухоро” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Навбаҳор” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Вобкентда ташкил этилган баҳсда меҳмонлар зафар қучишган. Элёр Жаҳонов биринчи бўлимда, Бахтиёр Ёқубов эса иккинчи бўлимда “Бухоро” дарвозасига гол уришган – 0:2.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
14.09.2013 «Навбаҳор» - «Бухоро» 2:3
28.04.2012 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:1
10.06.2011 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:0
23.03.2009 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:1
02.11.2008 «Навбаҳор» - «Бухоро» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Водийда бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 15тасида мезбонлар, 3тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 3та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Охирги икки ўйинда “Навбаҳор” ўз уйида ушбу рақибни мағлуб эта олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика