UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  4 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  0 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  2 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Қўқон-1912"

Олий лиганинг 3-турида Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912" клубини қабул қилади.
«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
2 апрель 2015 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Насаф” ва “Қўқон-1912” олий лигада жами 10 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 6та ўйинда ғолиб бўлишган. “Қўқон-1912” ҳисобида 4та ғалаба бор. Бу жамоалар ҳозирга қадар умуман дуранг ўйнашмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 21:16. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 18 очкони, “Қўқон-1912” эса 12 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг.

Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйинлар 2003 йилги мавсумда бўлиб ўтган. Ўша йил иккала клуб ўз майдонидаги баҳсларда йирик ғалабага эришган. Қаршидаги учрашувда Зафар Холмуродов хет-трикка эришган. Дилшод Мавлонов бир марта меҳмонлар дарвозасига гол урган – 4:0. Иккинчи даврада Қўқонда бўлиб ўтган ўйинда Шуҳрат Раҳмонқулов дубл қайд этган, Шуҳрат Юсупов битта тўп киритган – 3:0.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
18.06.2003 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:0
24.08.2002 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:1
19.04.2000 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:1
11.09.1999 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:2
02.10.1998 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бўлиб ўтган беш ўйиндан бештасида “Насаф” ғалаба қозонган. “Аждарлар” ўз майдонларида ушбу жамоага ҳар бир учрашувда камида 3тадан гол уришган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика