UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  146 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  3 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Превью. "Насаф" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Пахтакор"

10-турнинг марказий учрашуви Қаршидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади.
«НАСАФ» – «ПАХТАКОР»
1 июнь. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00.
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, В.Нажафалиев
Назоратчи: В.Валицкий.

“Насаф” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 34 бора тўқнаш келишган. Шулардан 19тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 8та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Насаф” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 48:26 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 65 очкони, “Насаф” эса 29 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Насаф” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Аждарлар”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

2013 йил “Пахтакор” майдонидаги баҳс тақдирини Владимир Козакнинг жарима тўпидан урган голи ҳал қилганди – 1:0. Қаршида ҳисобни Мақсуд Каримов очганди. Иккинчи бўлимда бунга ҳозир Малайзияда ўйнаётган Дилшод Шарофетдинов жавоб берганди – 1:1.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

20.09.2013 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
19.10.2012 «Насаф» - «Пахтакор» 0:2
09.11.2011 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
05.06.2010 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
25.10.2009 «Насаф» - «Пахтакор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг 6тасида “Насаф”, 5тасида “Пахтакор” зафар қучган. Қолган олти ўйинда эса дуранг қайд этилган. “Аждарлар” ўз майдонларида охирги марта бу рақибни 2006 йил мағлуб этишган. Ундан кейинги олтита баҳсда тўртта дуранг қайд этилган ва учтасида “шерлар” ғалаба қозонишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика