UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  5 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2

Превью. “Металлург” – “Қўқон-1912” Янгиликлар

Превью. “Металлург” – “Қўқон-1912”

“Металлург” ҳамда “Қўқон-1912” клублари олий лигада шу кунгача 10 бор куч синашишган.
“Металлург” 3та ўйинда ғалаба қозонган. 5та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик қўқонликлар томонида: 18:14. “Қўқон-1912” ўзаро ўйинларда 17 очкога эга бўлган, “Металург” эса 11 очкони қўлга киритган. Бекободликларнинг “Қўқон-1912” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг бўлса, қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси – 5:1.

Бу жамоалар сўнгги бор 2003 йил олий лигада тўқнаш келишган. Бекободда Арслон Толипов (2та) ва Аббос Абдуллаев мезбонлар таркибида, Шухрат Юсупов меҳмонлар сафида гол урган – 3:1. Қўқонда эса мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишган. Нўъмон Ҳасанов, Алишер Отажонов, Хайрулла Маҳмудов ва Раҳмат Иноғомов “Металлург” дарвозасини ишғол қилишганди – 4:0.

“Металлург” майдонида бўлиб ўтган барча учрашувлар:
14.05.2003 «Металлург» - «Қўқон-1912»  3:1
23.03.2002 «Металлург» - «Қўқон-1912»  0:2
20.09.2000 «Металлург» - «Қўқон-1912»  6:1
18.04.1999 «Металлург» - «Қўқон-1912»  2:0
29.05.1998 «Металлург» - «Қўқон-1912»  1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз майдонида ўтказган 5та ўйиннинг учтасида ғолиб чиққан. Битта беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Яна битта учрашувда “Қўқон-1912” сафарда муваффақият қозонган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика