UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  1 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  6 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2

Превью. "Металлург" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Қизилқум"

Олий лиганинг 14-турида "Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.
«Металлург» (Бекобод) – «Қизилқум» (Навоий)
27 июнь 2015. Бекобод. “Металлург” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Сидоров (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 30 бор кесишган. Устунлик “Қизилқум” томонида. 14та ўйинда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Металлург” ғолиб чиққан. Яна 8та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Қизилқум” фойдасига. Навоийликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 43та гол киритиб ўз дарвозаларидан 32 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Қизилқум” 50, “Металлург” эса 32 очкони қўлга киритган.

“Металлург” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бекободликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0га тенг.

Ўтган йилги иккала учрашув ҳам дуранг натижа билан тугаган. Бекободда Дилмурод Каримов ҳисобни очган, Владимир Шишелов жавоб тўпини киритганди – 1:1. Навоийда эса томонлар умуман гол ура олишмаганди – 0:0.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
14.06.2014  «Металлург» - «Қизилқум» 1:1
07.04.2012  «Металлург» - «Қизилқум» 3:1
07.04.2012  «Металлург» - «Қизилқум» 1:0
23.04.2011  «Металлург» - «Қизилқум» 3:1
31.10.2010  «Металлург» - «Қизилқум» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бекободда бўлиб ўтган ўйинларда “Металлург” 6 марта ғалаба қозонган. 5та учрашув дуранг қайд этилган. Қолган 4та ўйинда “Қизилқум” сафарда зафар қучган. Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш ўйинда “Қизилқум” ғалаба қозона олмаяпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика