UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  0 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  6 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  24 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1

ПРЕВЬЮ. «МЕТАЛЛУРГ» - «НЕФТЧИ» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «МЕТАЛЛУРГ» - «НЕФТЧИ»

“Металлург” ва “Нефтчи” олий лигада 31 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий жамоасининг каттагина устунлигини кўрсатмоқда.
«Металлург» (Бекобод) – «Нефтчи» (Фарғона)
3 ноябрь. Бекобод. “Металлург” стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Н. Мешков (Самарқанд)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Нефтчи” 31 та ўйиндан 19 тасини ютган. 7та баҳсда дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақибни 5 марта мағлуб этган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 65та гол киритган, Бекободликлар 31 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 64 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Металлург”да бу кўрсаткич 22ни ташкил этади. Саркисян шогирдларининг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Металлург”да бу кўрсаткич 3:1га тенг.

Биринчи даврада Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда “Металлург” Суннатилла Мамадалиев томонидан урилган гол эвазига сенсацион ғалабага эришиб қайтганди – 1:0.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.06.2012 «Металлург» - «Нефтчи» 1:1
01.11.2011 «Металлург» - «Нефтчи» 0:0
21.08.2010 «Металлург» - «Нефтчи» 2:2
19.08.2009 «Металлург» - «Нефтчи» 0:0
03.05.2008 «Металлург» - «Нефтчи» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” мезбонлик қилган ўйинларда “Нефтчи” 5 марта ғалабага эришган. 6та баҳсда дуранг қайд этилган. 4 бора Бекобод клуби ўз уйида зафар қучган. Қизиғи охирги 5та ўйин фақат дуранг натижа билан тугаган. “Металлург” ўз майдонидаги сўнгги 6та учрашувда рақибни енга олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика