UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:14АПЛ. ​"Сандерленд" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар маълум!  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  11 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  14

Превью. "Локомотив" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Қизилқум"

Навоийнинг "Қизилқум" клуби Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
16 май. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), В. Лушин (Гулистон), А. Мўминов (Тошкент вилояти)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 18 бор кесишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Иккала жамоа 7 мартадан ғалабага эришишган Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 21та гол киритиб ўз дарвозаларидан 15 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “темирйўлчилар” ҳам, “Қизилқум” ҳам 25тадан очко қўлга киритган.

“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.

Ўтган йил Тошкентда ташкил этилган ўйинда ҳисобни меҳмонлар вакили Фаррух Шотурсунов очганди. Бунга Иван Нагаев ва Акмал Холматовнинг (2та) голлари билан жавоб берган “темирйўлчилар” иродали ғалабани тантана қилишган – 3:1. Навоийдаги баҳс тақдирини 90+4-дақиқада Хуршид Йўлдошев томонидан урилган ягона гол ҳал қилганди – 1:0.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2013 «Локомотив» - «Қизилқум» 3:1
25.06.2012 «Локомотив» - «Қизилқум» 0:1
21.10.2010 «Локомотив» - «Қизилқум» 1:0
07.08.2009 «Локомотив» - «Қизилқум» 2:1
16.08.2008 «Локомотив» - «Қизилқум» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 6тасида майдон эгалари уч очкога эга бўлишган. Бир марта дуранг қайд этилган ва “Қизилқум” 2 бора Тошкентдан ғолиб сифатида қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика