UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  0 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  4 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  4 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  80 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  12 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1

Превью. "Динамо" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Сўғдиёна"

Бугун Самарқандда "Динамо" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари тўқнаш келадилар.

«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах)

16 май 2015 йил. Самарқанд. 17:30.

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Сидоров (Тошкент), А. Мўминов (Тошкент вил.)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).


Бу икки жамоанинг йўллари олий лигада 34 бор кесишган. Устунлик “Динамо” томонида. Ўйинларнинг 15тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган. 13та учрашувда эса “Сўғдиёна” ғолиб чиққан. Қолган олти учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига. “Арслонлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 52та гол уриб ўз дарвозаларидан 37 марта тўп ўтказиб юборишган. Ўзаро ўинларда “Динамо” 51 очкони, “Сўғдиёна” эса 45 очкони қўлга киритган.

“Динамо” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Самарқанд клубининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Жиззах клубининг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

Бир йил олдин учинчи турда “Динамо” сафардан ғалаба билан қайтган. Акмал Холмуродов, Сирожиддин Сайфиев ва Зайниддин Тожиевнинг голларига “Сўғдиёна” сафида Сухроб Қобилов пенальтидан жавоб берган холос – 1:3. Самарқандда Ориф Мамажоновнинг урган голи “Сўғдиёна”га 3 очко келтирган – 0:1.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1
14.09.2013 «Динамо» - «Сўғдиёна» 1:1
05.11.2011 «Динамо» - «Сўғдиёна» 2:0
23.08.2009 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:0
07.03.2008 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: “Сўғдиёна” сафарда бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. “Динамо” Самарқандда 11 бор зафар қучган. Фақат битта учрашув дуранг натижаси билан тугаган. Охирги икки баҳсда мезбонлар ғалаба қозона олмаган. 


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика