UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  0 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  23 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  3 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  18 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Навбаҳор"

"Навбаҳор" клуби бу турни сафарда "Бухоро"га қарши ўтказади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Навбаҳор» (Наманган)
26 октябрь 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 45 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 45 ўйиндан 24тасида водийликларнинг қўли баланд келган бўлса, 14та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 7 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. Наманган  клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 86та тўп киритиб ўз дарвозасидан 52 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 79 очкони, “Бухоро” эса 49 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Бухоро” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Навбаҳор” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:0 бўлиб турибди.

12-турда Наманганда ўтган учрашувда томошабинлар тўртта голнинг гувоҳи бўлишганди. Ўйинда меҳмонлар вакили Сухроб Неъматов ҳисобни очган, бунга мезбонлар сафида Сергей Георгиев, Шахбоз Эркинов ва Улуғбек Бақоев жавоб беришган – 3:1.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
23.03.2014 «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:2
25.05.2013 «Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1
29.09.2012 «Бухоро» - «Навбаҳор» 2:1
13.08.2011 «Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1
30.10.2009 «Бухоро» - «Навбаҳор» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган 22та ўйиннинг 11тасида мезбонлар, 7тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 4та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Охирги икки йилда “Навбаҳор” сафарда мағлуб бўлмаган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика