UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05А Серия. "Рома" — "Милан". Таркиблар маълум!  4 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  16 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  95 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  10 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77

Превью. "Бунёдкор" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Металлург"

Олий лиганинг 21-турини "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви очиб беради.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод)
11 сентябрь 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Калинин (Карши), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).

“Бунёдкор“ ҳамда “Металлург“ шу кунга қадар ўзаро 17 маротаба куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 15та ўйинда ғалаба қозонишган. Иккита ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Бунёдкор” фойдасига 41-16. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 45 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 6 очколик бўлган.

“Бунёдкор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Металлург”нинг  “қалдирғочлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 2:1 ни ташкил этади.

Дастлабки даврада Бекободда ўтган ўйинда Достон Ҳамдамов ҳисобни очганди. Дилмурод Каримов пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирганди. Баҳс тақдирини 86-дақиқада Воҳид Шодиев тўп киритиб “қалдирғочлар”га ғалаба келтирганди – 1:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
23.05.2014 «Бунёдкор» - «Металлург» 2:0
21.06.2013 «Бунёдкор» - «Металлург» 3:0
26.04.2012 «Бунёдкор» - «Металлург» 3:1
20.03.2011 «Бунёдкор» - «Металлург» 3:1
26.10.2010 «Бунёдкор» - «Металлург» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бунёдкор” ўз майдонида 7 бор “Металлург”дан устун келган. Бекобод клуби сафарда фақат бир бор (2007 йил) уч очко билан қайтган. Охирги 7 йилда “қалдирғочлар” 7 бор ғалаба қозонишган, сўнгги икки баҳсда “Металлург” сафарда гол ура олмаган.  


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика