UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Превью. "Бунёдкор" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Металлург"

Олий лиганинг 21-турини "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви очиб беради.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод)
11 сентябрь 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Калинин (Карши), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).

“Бунёдкор“ ҳамда “Металлург“ шу кунга қадар ўзаро 17 маротаба куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 15та ўйинда ғалаба қозонишган. Иккита ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Бунёдкор” фойдасига 41-16. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 45 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 6 очколик бўлган.

“Бунёдкор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Металлург”нинг  “қалдирғочлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 2:1 ни ташкил этади.

Дастлабки даврада Бекободда ўтган ўйинда Достон Ҳамдамов ҳисобни очганди. Дилмурод Каримов пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирганди. Баҳс тақдирини 86-дақиқада Воҳид Шодиев тўп киритиб “қалдирғочлар”га ғалаба келтирганди – 1:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
23.05.2014 «Бунёдкор» - «Металлург» 2:0
21.06.2013 «Бунёдкор» - «Металлург» 3:0
26.04.2012 «Бунёдкор» - «Металлург» 3:1
20.03.2011 «Бунёдкор» - «Металлург» 3:1
26.10.2010 «Бунёдкор» - «Металлург» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бунёдкор” ўз майдонида 7 бор “Металлург”дан устун келган. Бекобод клуби сафарда фақат бир бор (2007 йил) уч очко билан қайтган. Охирги 7 йилда “қалдирғочлар” 7 бор ғалаба қозонишган, сўнгги икки баҳсда “Металлург” сафарда гол ура олмаган.  


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика