UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  3 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1

Превью. “Атлетико” – “Челси” Янгиликлар

Превью. “Атлетико” – “Челси”

Европада клублар ўртасидаги мусобақаларнинг энг нуфузлисида 4тагина жамоа қолди холос ва бугун улардан иккитаси ўзаро тўқнаш келади.
Ярим финал босқичидаги илк “жанг” Испаниядаги “Висенте Кальдерон” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Унда Диего Симеоненинг “Атлетико”си Жозе Моуриньонинг “Челси”сига қарши майдонга тушади.

Биринчи учрашувдан олдинги вазиятни таҳлил қилишга уриниб кўрамиз.

“Атлетико”
“Атлетико” ҳозир жула яхши спорт формасида. Ла Лига доирасида ўтказилган сўнгги учрашувда “Эльче” учтидан ишончли ғалабага эришди ва бу билан энг яқин таъқибчисидан 6 очко илгарилаб кетди (“Реал” захирасида битта ўйин бор). “Матрасчилар” ҳақли равишда Испания чемпионлиги учун асосий давогар ҳисобланишяпти. Жамоа сўнгги 7 ўйинни мағлубиятсиз якунлагани, шу ўйинларнинг фақат биттасидагина гол ўтказиб юборганини ҳам ҳисобга олсак, аслида “Челси”га тегишли бўлган – Тибо Куртуанинг дарвозасини ишғол қилиш, Жозе Моуриньо шогирдларига осон бўлмаслиги ойдинлашади. 



Мусобақанинг чорак финал босқичида мадридликлар “Барселона” тўсиғидан ўта олганди. “Камп Ноу”даги биринчи ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан, “Висенте Калдерон”даги жавоб учрашувида катта устунликка эга бўлган “Атлетико” кичик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финални нақд қилгандди. Симеоне жамоаси мусобақада жуда кам гол ўтказиб юборяпти. Ҳар бир плей офф босқичида биттадан, гуруҳ босқичида умумий 3та. Бу эса яна бир бор бу жамоанинг ҳимояси мустаҳкам эканини исботлаб турибди.

Таркибдаги ҳолат:
Ғалабалар сабаб яхши ҳолатдаги рухий ҳолатнинг кўтаринки эканидан ташқари, Диего Семионида хурсандчилик учун яна бир сабаб бор: жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири Арда Туран жароҳатини даволатиб, сафга қайтди. Балки у асосий таркибда майдонга тушишга ҳали тайёр эмасдир, лекин у заҳирадан майдонга тушиб ҳам, жамоа ўйинини бемалол кучайтира олади. Ҳимоячи Манкильо жароҳатини тиклаб улгурмагани сабаб, ўйинда иштирок этмайди.
Дарвоқе, Тибо Куртуа ўйинда иштирок эта олади. Аввалроқ у “Челси”га тегишли бўлгани учун Лондон клубига қарши ўйнамаслиги таъкидланаётганди. Усиз бу тўқнашувда жамоа яхшигина қийналган бўларди.



Тахминий таркиб:
Куртуа – Хуанфран, Годин, Миранда, Луис Фелипе – Габи, Суарес, Коке, Гарсия – Вилья, Коста.


“Челси”

Жозе Моуриньо жамоаси Англия премьер-лигаси 35-тур ўйинида сенсацион натижа қайд этиб, “Сандерленд”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу Моуриньонинг “Стэмфорд Бриж”даги илк мағлубияти бўлиб билан бирга, чемпионликдан деярли айирган ўйин сифатида ҳам ёдда қоладиган бўлди.



Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Челси” йилдан – йилга сезиларли даражада ўсиб бораётган ПСЖни енгишга муваффақ бўлганди. Биринчи ўйинда ПСЖ 3:1 ҳисобида лондонликларни енгган бўлса ҳам, жавоб ўйинида Моур ва унинг йигитлари ҳарактер ва савия намойиш этиб, драмматик тарзда ярим финал масаласини ҳал қилганди. Ушбу ғалабада Жозенинг ўрни ҳам салмоқли бўлганини таъкидлаш керак. У ўйин давомида майдонга туширган футболсилари ўйинни ўзгартириб юборди. Заҳирадан майдонга тушан Шюрпле ва Демба Ба урган голлар амалда “Челси”ни кейинги босқичга олиб чиқди.

Таркибдаги ҳолат:
“Сандерленд”га қарши ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборган Петр Чех сафга қайтди ва дастлабки дақиқалардан майдонга тушишга тайёр. “Челси” муҳлислари учун яна бир яхши хабар шуки, ўйин қайдномасига анчадан бери майдонга тушмаётган Эден Азар ҳам киритилган.

Шу билан биргаликда “аристократлар”да йўқотишлар ҳам мавжуд. Самуэль Это’О тиззасидан жароҳат олган ва майдонга туша олмайди. Шунингдек дисквалификация сабаб Бранислав Иванович учрашувда иштирок этолмайди. Муҳаммад Салоҳ ҳамда Неманья Матич бу мавсумда



“Челси” таркибида Чемпионлар Лигасида қатнашиш имконига эга эмас.
Тахминий таркиб:

Чех – Аспиликуета, Кэхилл, Терри, Коул – Луис, Рамирес – Оскар, Виллиан, Шюррле – Торрес.


Аброр Қодиров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика