UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  79 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  5 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4

Превью. "Андижон" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 11-турида "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.
«АНДИЖОН» – «СЎҒДИЁНА»
6 июнь. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
З.Қодиров, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, И.Гармашов.
Назоратчи: И.Нехочин.

“Андижон” ва “Сўғдиёна” Олий лигада жами 32 бора тўқнаш келган. Натижалар водий клубининг кичик устунлигини кўрсатмоқда.

“Андижон” 13та ўйинда ғалаба қозонган. Сўғдиёна 12 бор ғолибликни нишонлаган. Олти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” 49та гол киритган, “Сўғдиёна” ҳисобида 48та гол бор. “Бургутлар” ўзаро учрашувларда 46 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйишган, “Сўғдиёна” эса 43 очко жамғарган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабалар қуйидагича:  “Андижон” - “Сўғдиёна” 4:1,  “Сўғдиёна ” - “Андижон ” 5:0.

Ўтган мавсумда “Андижон”, ундан олдинги йилда эса “Сўғдиёна” олий лигада қатнашмаган. Шу сабаб ушбу жамоалар сўнги бор элитада 2011 йилда куч синашишган. Ўша мавсумда Андижонда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар ғолиб бўлишган. Дастлаб меҳмонлар ҳужумчиси Артурос Фоменко ҳисобни очганди. Ойбек Қиличев ва Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг урган голлари эвазига “бургутлар” иродали ғалабага эришишганди - 2:1. Жиззахдаги баҳсда Бекзод Ғозиев меҳмонларни олдинга олиб чиққан, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганда “Андижон” ҳимоячиси Азамат Исаев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйганди – 1:1.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.03.2011 «Андижон» - «Сўғдиёна» 2:1
18.04.2009 «Андижон» - «Сўғдиёна» 4:3
03.05.2008 «Андижон» - «Сўғдиёна» 0:0
25.09.2006 «Андижон» - «Сўғдиёна» 2:0
20.11.2004 «Андижон» - «Сўғдиёна» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Водийда ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда “бургутлар” 10 бор зафар қучишган. 2 марта дуранг қайд этилган. Жиззах клуби Андижондан 4 бор ғалаба билан қайтган. “Сўғдиёна” ушбу клублар ўртасидаги Андижонда кечган ўйинларда сўнгги бор 1999 йил ғалаба қозонган.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика