UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади Янгиликлар

Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади

19-турнинг яна бир қизиқарли баҳси Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Мусобақа жадвалида тенг очко тўплаган ҳолда ёнма-ён кетаётган "Динамо" ва ОКМК ўзаро баҳс олиб боради.

Ўзбекистон чемпионати доирасида  жамоалар ўзаро 25 марта тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларда устунлик "кончилар" томонида. Қосимов жамоаси ўзаро баҳсларнинг 12-тасида ғалаба қозонган. Абрамов жамоаси эса 8 марта ўзаро учрашувда ғолиб сифатида майдони тарк этган. Яна 5 та учрашувда ғолиб номи аниқланманган. Голлар нисбати 26:38 кўринишида, олмалиқликлар фойдасига.

"Динамо"нинг ўзаро ўйиндаги энг йирик ғалабаси 4:2 бўлган. ОКМК эса "Динамо"ни 4:0 ҳисобида таслим этган ва бу тарихдаги энг йирик ғалаба ҳисобланади. 

Жамоаларнинг илк даврадаги учрашуви 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланган.

Суперлига

4-тур

ОКМК – "Динамо" 0:0  

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 20:15

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Элнур Дониёров, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Рустам Чориев

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

VAR: Эдита Мирадибова

АVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Гиорги Папава (30.Аброр Саримсоқов, 70), 6.Авазбек Ўлмасалиев (Арихиро Сентоку, 61), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Аxроров, 23.Ажак Риак (Абдураҳмонов, 61), 77.Нодир Абдураззоқов (99.Асад Собиржонов, 61).

Захира: 25.Дилшод Ёқубов, 4.Миржамол Қосимов, 13.Элдор Бегимов, 16.Наоаки Сенага, 19.Аҳмадулло Муқимжонов.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 9.Миржаҳон Мираҳмадов, 10.Анваржон Ҳожимирзаев, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 16.Ричард Фрайдей (11.Хислат Халилов, 70), 22.Улуғбек Абдуллаев, 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 88.Марко Станоевич.

Захира: 71.Сарвар Каримов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Салим Мустафоев, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 24.Муҳсин Бозоров, 55.Манучеҳр Сафаров, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Огоҳлантиришлар: Фирдавс Абдураҳмонов (7), Мақсудхўжа Аълохўжаев (73), Ойбек Ўрмонжонов (86), Ислом Тўхтахўжаев (90).

Жамоларнинг Суперлигадаги ўзаро сўнгги бешта учрашувдаги натижалари билан танишинг:

06.04.2025. ОКМК - "Динамо" 0:0

16.08.2024. "Динамо" - ОКМК 3:2

17.03.2024. ОКМК - "Динамо" 3:1

26.10.2022. ОКМК - "Динамо" 4:0

23.05.2022. "Динамо" - ОКМК 1:2

"Динамо" - ОКМК учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Ислом Азимов ва Акмал Ғиёсов ёрдам беради.

“Динамо” — ОКМК

16.08.2025

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Акмал Гиясов

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Владислав Сейтлин

ВАР: Найим Қосимов

АВАР: Дилдора Рустамова

Комиссар: Маъмур Султонов

Учрашув бугун 19:00 да "Динамо" стадионида  старт олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
16 авг 09:55:58
Фарход
Д И Н А М О
+3   
16 авг 09:46:24
Фарход
'"'ДИНАМО '"' САМАРКАНД {} * ДАВАЙ- ДАВАЙ * [] ☆ ЕНГИЛМАС ОК АРМИЯ ☆
+3   
16 авг 09:30:14
Y@Go_6060
Динамо олга
+2   
16 авг 09:44:13
تعمورخن ومار خجا
Qosimovga omad
+1   
16 авг 13:37:16
Усмонбек
Кизик,ва кийин буларкан самарканд вилоятида тугилиб катта булдим хозирда тошкент вилоятида яшиман бир пайтлар динамо мухлиси эдим 6 еш пайтим отам у пайтлари кизил икарус буларди пахтакор ссср олий лигасида уйнарди хар бир уйинга рахматли отам елкасига кутариб оборарди Миржалол ака Косимовди уйинларини пятницки кечинов уйинларини куриб пахтакор мухлиси булганман Миржалол косимовди персонал мухлисиман окмк ни хар бир уйинини трибунадан шундо окмк захира уриндиги ортидан кузатаман Миржалол ака бн деярли хар бир уйинда киска булсаям саломлашиб гаплашаман узбек футболи афсонаси барибир Миржалол ака Косимов отамди рухи.хурмати пахтакор барибир ман учун севимли жамоа булиб колади халол ракобат кучлиси хаклиси ютсин окмкгаям динамогаям омад судялар е вар трендга чикиасин кимдир пул манфаат учун гиромлик килса топгани буюрмасин
+1   
16 авг 12:30:24
Бахтиёр Ашуров
Бу тўпни марказий ўйини: Динамо - АГМК!
+1   
16 авг 12:27:16
Бахтиёр Ашуров
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Динамо Самарканд
Агар телеграмдан кирган бўлсайиз. Гогле орқали Фарҳод бобо ёзиб кирувринг. Ёки акси!
+1   
16 авг 11:20:38
®
OKMK уз майдонидан кура мехмонда яхши уйин курсатяпти. Бугун хам галаба кутамиз. (Ютказиб куйсайлар Калмаккирга югуришга чикаслар)
+1   
16 авг 10:46:55
Nizomiddin Begmurodov
Dinamo yutsa bitta raqibdan qutilardi
+1   
16 авг 10:01:44
Фарход
Хурматли Чат обуначилари, Сизлардан илтимос, сайтда исмимни кандай килиб узгартирсам булади ёшим 56 да сайтда Фарход булиб чикаяпти аслида '"'Фарход бобо'"' деб киритган эдим, рахмат
+1   
16 авг 09:56:23
Фарход
Динамо Самарканд
+1   
16 авг 09:52:36
Шахрух Палванов Палванов
Уйиндан кейин вадим ога хаммадан айб кидиради
   
16 авг 16:13:45
Бахтиёр Ашуров
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рахмат, гугл оркали, булмаяпти.
Пастга тушинг. Версиялар борку!
   
16 авг 15:30:27
Фарход
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар телеграмдан кирган бўлсайиз. Гогле орқали Фарҳод бобо ёзиб кирувринг. Ёки акси!
Рахмат, гугл оркали, булмаяпти.
   
16 авг 09:32:14
Аслиддин
Дурранг булса яхши буларди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика