UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  0 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  17 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8

Поттер: "Ёқимсиз ҳиссиётлар" Янгиликлар

Поттер: "Ёқимсиз ҳиссиётлар"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттернинг фикрига кўра, жамоаси "Эвертон"ни мағлуб этишга лойиқ эди.

Лондонликлар сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.

"Ўйлаган кўплаб ишларимизни амалга ошира олдик, бироқ ўтказиб юборилган голлар дилни хира қилмоқда. Уч очко олиш учун етарли даражада чиройли ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Аммо яхши ҳимоялана олмасанг, натижага ҳам эришиб бўлмайди.

Стандартлардан кейин тўп учун курашларда мағлуб бўляпмиз, бундай ҳолатларда рақиблар хавфли вазият яратишади. "Эвертон"га ҳам тан бериш керак. Улар вазиятлардан гол уришда яхши бўлишди, бироқ аслида биз яхшироқ бўлишимиз керак эди.

Биз ҳужум қилаётган вақтда уларнинг ҳимояси сочилиб кетди. Лекин биз ҳимояланишимиз керак бўлган вақтда улар стандартлар орқали катта бўшлиқлар яратиб олишди, биз эса ундай қила олмадик.

Феликс фаол ўйнади, Хавертц ва Пулишич яхши ҳаракат қилишди, Чиллуэлл ва Жеймс етарли даражада кенгроқ очилишди. Энцо ва Ковчич ярим ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Барчамиз хафамиз, уч очко олишни истагандик.

Канте захирада қолди, у ўйинларга тушишга тайёр. Аслида унинг майдонда бўлиши биз учун фойдали эди, бироқ бундай оғир ўйинда майдонга тушириш қийин бўларди", - деди Поттер.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика