“Поттер ва “Челси” жамияти”. “Аристократлар” янги мураббий учун қанча товон пули тўлаши маълум

Eldor Akmurzayev
9 сен 2022, 09:35
“Брайтон” устози Грэм Поттер расман “Челси” бош мураббийига айланди.

47 ёшли мутахассис мураббийлар штаби билан Лондон клубига кўчиб ўтди ва у билан 5 йиллик шартнома имзоланди.

Журналист Саймон Стоуннинг хабар беришича, Поттер билан битим муддатидан олдин бекор қилингани учун “Челси” “Брайтон”га 21 млн фунт товон пули тўлаб бериши керак.

Эслатиб ўтамиз, Грэм Поттер “Брайтон”дан ташқари, “Суонси” ҳамда “Эстерсунд” (Швеция) клубларида ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/sistoney67

Сўнгги янгиликлар

Барча ›