Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди
03 дек 19:15
Янгиликлар
Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди
Португалия терма жамоаси ва "Puma" компанияси 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун мўлжалланган уй либосларини намойиш қилди.
Футболка Португалия терма жамоаси учун анъанавий бўлган қизил рангда ишланган бўлиб, яшил ҳошиялар ва тўлқинсимон нақшлар билан безатилган.
"Либос дунёнинг энг йирик футбол аренасида ўзини намоён қилишга тайёр бўлган Португалия терма жамоасининг кучи ва океан қувватини акс эттиради. Тўлқинсимон нақш ва яшил деталлар билан безатилган афсонавий қизил асос мамлакатнинг денгиз билан боғлиқ илдизлари ва унинг қўрқмас руҳидан далолат беради.
Ушбу дизайн янгилик яратиш учун туғилган ва ватан либосига бўлган муҳаббат учун ўйнайдиганларга бағишланади", – дейилади Португалия футбол федерацияси хабарида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар