Польша терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди
08 окт 2017 23:14
Янгиликлар
Польша терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди
ЖЧ-2018 саралаш босқичи Европа минтақасида гуруҳ баҳслари ўз ниҳоясига етмоқда.
Е гуруҳида сўнгги турда ўз майдонида Черногорияни 4:2 ҳисобида мағлуб этган Польша терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Адам Навалки бошчилигидаги поляклар ўз тарихларида саккизинчи бор ЖЧ да иштирок этишади.
Гуруҳнинг қолган учрашувлари натижалари билан қуйида танишишингиз мумкин.
ЖЧ-2018 - Европа. Е гуруҳи. 10-й тур
Польша –Черногория 4:2
Голлар: 1:0 – Мачиньски – 6, 2:0 – Гросицки – 16, 2:1 – Мугоша – 78, 2:2 – Вукчевич – 83, 3:2 – Левандовски – 85, 4:2 – Стойкович – 87 (автогол)
Дания- Руминия 1:1
Голлар1:0 – Эриксен – 59 (пен), 1:1 – Дяк – 88
Козоғистон– Арманистон 1:1
Голлар 0:1 – Мхитарян – 26, 1:1 – Турисбек – 61
Фикрлар