UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16АПЛ. "Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  2 23:30АПЛ. "Челси" – "Лидс", "Тоттенхэм" – "Ньюкасл": бошланғич таркиблар аниқ  0 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  18 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  12 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  10 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  37 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1

Поло, марафон, хоккей ва дартс усталари Янгиликлар

Поло, марафон, хоккей ва дартс усталари

Футболчиларнинг ҳаёти ва хаёли футболдан бир дақиқа ҳам узилмайди деб ўйласангиз, хато қиласиз.

Албатта, улар бутун ҳаётини футболга бағишламаган. Уларда футболдан бошқа хобби, қизиқадиган спорт турлари борлиги табиий. Ҳозир айнан футболдан бошқа спорт турларида ҳам яхши натижалар қайд эта олган бир нечта футбол юлдузини кўриб чиқамиз.

Габриэль Батистута – поло

Аргентиналик футболчи Батистута поло спорт турининг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Профессионал футболчилик фаолиятини якунлагач, бу спорт турига янада кўпроқ эътибор қаратди, яъни ҳафтада 3-4 кунни поло учун сарфлади. Кейинроқ деярли профессионал даражага чиқди. Ҳатто унинг "Бока Хуниорс" поло жамоасига қабул қилиши ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалганди. 

Бу йил 53 ёшни қарши олган собиқ футболчи айни дам полода ҳам "бутсаларини михга илган".

Арьен Роббен – марафон

Нидерландия футболи афсонаси, собиқ футболчи Арьен Роббен футболдан ташқари югуриш марафонларида қатнашишни ёқтиради. 

Ўтган йили фаолиятини якунлаган Роббен яқинда Роттердам шаҳрида бўлиб ўтган марафонда иштирок этиб, уни муваффақиятли якунлади. У 42 километрлик марафонда етакчидан 69 дақиқа ортда қолди. 

"Баъзилар мени аҳмоққа чиқарди, лекин мен ушбу спорт мухлисиман", – деди Роббен.

Петр Чех – хоккей

Асримизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Петр Чех муз хоккейи ишқибози! Собиқ футболчи фаолиятини тугатганидан сўнг "Челси"нинг спорт директори сифатида иш бошлади. 

Расмий ишлардан ортганида кўп вақтини хоккей таёғи ва шайба билан ўтказади. Яқинда Петрнинг "Гилфорд Феникс" хоккей жамаоси билан шартнома имзолагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Чех яна севимли позициясида – дарвозабон ролида. 

"Баъзилар ишим ўзгарганини айтишяпти. Йўқ, ундай эмас. Болаликдан ўзим учун севимли деб билган спорт турим билан шуғулланиш ҳеч нарсага ҳалал бермайди", – деди Чех.

Фрэнк Лэмпард – дартс

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Фрэнк Лемпард нишонни пойлаш спорт турини ашаддий ихлосманди ҳисобланади. У бу тур билан тез тез шуғулланиб туради. 

"Жон Терри билан дартс бўйича мусобақалар уюштириб турардик. У ҳам жуда яхши ўйнайди", – деди "Челси" собиқ аъзоси. 

Лэмпард дартс бўйича жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб, яхши кўрсаткич қайд этгани билан мақтана олади.

Шуҳрат Ҳомидов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика