Пол Скоулз: “Энг зўри — Месси”
24 окт 2018 09:35
Янгиликлар
— Сенга қайси жамоаларнинг ўйини ёқади?
— Менга “Реал”, “Барселона”, “Манчестер Сити” ва “Ливерпул”нинг ўйинлари ёқади. Аммо буларнинг ўрнига “Манчестер Юнайтед”нинг ўйинини айтишни хоҳлаган бўлардим.
— Қайси ўйинчилар манзур келади?
—Модрич, Кросс, Месси. Мессининг “Уэмбли”даги “Тоттенхэм”га қарши ўйинини кўриб, яна Месси ва Роналду баҳслари ҳақида ўйлаб қолдим.
—Сенингча ким зўр?
—Месси. Аммо Роналду ажойиб. Роналдунинг қилаётган ишлари ҳам ҳайратланарли. Унда тезлик ва аниқлик бор. У гол уради, жарималарда зарбалар беради. Бироқ Месси бошқача. Унинг пасларига эътибор беринг — “Вауу”. Унда ҳамма зарур нарсалар мавжуд”,—дейди Пол Скоулз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар