

"Илк навбатда "Барселона"да ажойиб фаолият олиб борган Андрес Иньестани танлайман. Кейин эса - Лука Модрич, Тони Кроос, Давид Сильва, Кевин де Брюйне, Яя Туре ва ҳатто Абу Диабини ҳам айтаман. Мен учун уларнинг барчаси энг зўри. Диаби ҳам кучли ярим ҳимоячи эди, бироқ у кўп жароҳат оларди.
Унинг "Арсенал"даги ўйинларини кўринг! Ажойиб ўйин кўрсатган. Бироқ одамлар уни ёддан чиқармоқда. Бироқ мен уни эсдан чиқармайман. Чунки уни ҳурмат қиламан, ундан кўп нарсаларни ўрганганман", - деди Погба.



