Пол Инс: "Икки йил олдин бу гапни айта олмасдим: МЮ "Ливерпуль"ни юта олади"
16 янв 2021 17:56
Янгиликлар
Пол Инс: "Икки йил олдин бу гапни айта олмасдим: МЮ "Ливерпуль"ни юта олади"
Англия термасининг собиқ футболчиси Пол Инс "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашдию
"Икки жамоа ҳам кучли ва ғалабага эришишга қодир. Сўнгги пайтларда жамоалар мағлуб бўлишдан қаттиқ қўрқиб ўйнаётганини кўришимиз мумкин. Улар фақатгина ғалабани ўйлашмоқда.
Жамоалар ўйинга қандай руҳий ҳолатда етиб келиши мен учун қизиқ. "Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль"ни юта оладиган даражага етиб келди, икки йил олдин бундай дея олмаган бўлардим.
"Ливерпуль" - чемпион, бу эса уларга қўшимча босим беради. Улар ҳар бир ўйинда ютишга мажбурлар. Бироқ "Манчестер Юнайтед" билан ўйинлар доимо оғир кечган.
"Вулверхэмптон" билан ўйинда "Юнайтед"нинг омади келди. "Астон Вилла" билан баҳсда эса барча нарса бўлиши мумкин эди. Аммо "Энфилд"даги ўйин бошқача бўлади", - деди Инс.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар