Погбаларнинг каттаси фаолиятини АҚШда давом эттиради
30 янв 2019 14:46
Янгиликлар
Погбаларнинг каттаси фаолиятини АҚШда давом эттиради
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг акаси Флорентино Погба фаолиятини АҚШда давом эттиради.
Айни дамда эркин агент бўлиб турган 28 ёшли футболчи яқин вақт ичида "Аталанта Юнайтед" билан шартнома имзолайди.
Погба фаолиятини 2011 йил "Седан" клубида бошлаган. Футболчи 2012-2018 йилларда "Сент-Этьен" шарафини ҳимоя қилди, шундан сўнг у Туркиянинг "Генчлербирлиги" клубига ўтди. Ёзда томонлар келишувни бекор қилишди. Катта Погба укасидан фарқли равишда Гвинея терма жамоасида ўйнайди.
Фикрлар