Погба "Реал"да маоши ошишига умид қилмоқда
07 май 2019 11:12
Янгиликлар
Погба "Реал"да маоши ошишига умид қилмоқда
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Реал"га ўтган тақдирида маоши ошишига умид қиляпти.
Маълумотларга кўра, айни дамда йилига 17 млн. евро ишлаб топаётган франциялик "Реал"да 24 млн. евро олмоқчи.
Мадридликлар Полдан ташқари Кристиан Эриксен, Миралем Пьянич ва Донни ван де Бек номзодларини кўриб чиқмоқда. Эрикеннинг молиявий талаблари жуда юқори. "Реал" раҳбариятидагилар голландиялик вариантини танлашмоқда, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан эса Погба ёки Эриксен харид қилинишини истаяпти.
Олдинроқ, "Реал" Франция терма жамоаси футболчиси учун 145 млн. евро тўламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар