Погба: “Реал? Ҳар бир футболчининг орзусидаги клуб”
08 окт 2020 21:05
Янгиликлар
Погба: “Реал? Ҳар бир футболчининг орзусидаги клуб”
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячи Поль Погба келажаги ҳақида гапирди.
“Ҳали ҳам МЮ футболчисиман. Клубимизни юқори даражага қайтаришга ҳаракат қиламиз. Шартномани узайтириш? Ҳозир мен учун муҳими энг яхши спорт формамга қайтишдир. Вақти келганда эса буни клуб билан муҳокама қиламиз. Балки улар битим таклиф қилишар ёки бундай бўлмас. Билмаган нарсамни айтолмайман.
“Реал”? Ҳар бир футболчининг орзусидаги клуб. Бир вақтлар мен ҳам “Реал”га ўтишим мумкин эди. Бироқ, ҳозир “Манчестер Юнайтед”даман ва менга бу клуб ёқади. Ўзимни максимал даражада бағишлайман”, дейди Погба.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар