Погба билан 5 клуб музокаралар олиб бормоқда

Mirjalol Normatov
23 мар 2022, 22:50
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погба ёзда эркин агент сифатида жамоадан кетиши мумкин.

"Sky Sports" хабарига кўра, ярим ҳимоячининг агентлари гуруҳи "Реал", ПСЖ, "Ювентус" ва АПЛнинг икки клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ бирор клуб унга расмий таклиф жўнатмаган.

Франциялик футболчи эса "Манчестер Юнайтед"дан кетиши борасида бирор қарорга келганича йўқ. Барчаси жамоага келадиган янги бош мураббийга боғлиқ бўлади.

Қайд этилишича, МЮ раҳбарияти Погбага шартномани узайтириш бобида музокаралар ҳам олиб бормаяпти.

Ушбу мавсумда 29 ёшли хавбек МЮ таркибида 23 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports