Почеттино "Ювентус"дан 20 млн. евролик маош талаб қилди

Aslanov Jasurbek
11 май 2019, 15:13
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Ювентус" устозига айланиши мумкин.

Маълумотларга кўра, "кекса синьора"нинг амалдаги мураббийи Массимилиано Аллегри жорий мавсум охирида клубни тарк этиши мумкин. Турин клуби унинг ўрнига Дидье Дешам ёки Почеттинони олиб келмоқчи. "Шпорлар" устози "Ювентус"да ишлашга тайёр, аммо клубдан йиллик маоши 20 млн. евро бўлишини талаб қилмоқда.

Почеттино 2014-2015 мавсумдан бери "Тоттенхэм"ни бошқармоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›