Почеттино "Реал"ни бошқариши мумкин
28 май 2021 00:58
Янгиликлар
Почеттино "Реал"ни бошқариши мумкин
"Goal" хабарига кўра, ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттинога "Реал" томонидан қизиқиш бўляпти.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар" Зинедин Зидан кетганидан кейин 49 ёшли аргентиналикни асосий нишонга айлантиришган.
"Қироллик клуби" шорт-листига "Интер" собиқ устози Антонио Конте, "Реал" ёшлар жамоаси мураббийи Рауль ҳам киритилган, аммо бу рўйхатни айнан Маурисио Почеттино бошқариб турибди.
Аргентиналик мутахассиси олдинроқ "Реал"да ишлаш истагини билдирган, бироқ бунга парижликлар раҳбариятини кўндириш қийин. Мураббийнинг амалдаги шартномаси бор ва уни бузса, парижликларга товон пули тўланиши лозим.
Хабар қилинишича, "Реал" вакиллари ушбу масалани муҳокама қилиш учун ПСЖ вакиллари билан учрашишади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар