

35 ёшли ўйинчи ҳали ҳануз мушак жароҳати сабаб янги клуби сафида бирорта ўйин ўтказмади.
"Афсуски, Рамос ҳали умумий гуруҳда шуғулланмаяпти, аммо у бунга яқин. Бунинг тез орада рўй беришига умид қиламиз. Биз унинг тикланиш борасидаги ўсишидан мамнунмиз.
У буюк чемпион, ҳеч ким унинг даражаси ва иқтидорига шубҳа қилмайди. Ҳозир унда энг яхши давр эмас, аммо у кучли.
Умид қиламанки, у Испания терма жамоасига қайта олади. Бу Луис Энрикега савол. Шубҳа йўқки, Рамос яхши формада пайти дуёнинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан", - дейди мураббий.



