Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 57-ўринда

Narzulla Saydullayev
5 сен 2016, 07:57
Пляж футболи бўйича терма жамоаларнинг август ойи якунларига кўра янги рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни дамда рейтингнинг 57-поғонасида бормоқда. Ўзбекистон июль ойи якунларига кўра 56-поғонадан жой олган эди. Ҳозирги вақтда Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 131 очко мавжуд.

Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон ҳозирда 9-ўринни эгаллаб турибди. ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингида 1320 очко тўплаган Эрон терма жамоаси етакчилик қилмоқда.

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:

1 (5) Эрон – 1620
2 (11). Япония – 932
3 (13). БАА – 867
4 (15). Уммон – 835
5 (26). Ливан – 450
6 (32). Хитой – 332
7 (40). Вьетнам – 271
8 (41). Таиланд – 269
9 (45). Баҳрайн – 226
10 (56). Ўзбекистон – 131

Жаҳон рейтингини 3281 очко тўплаган Португалия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи поғона Россия (3095) терма жамоасига тегишли бўлса, учинчи ўрин Бразилия (2088) термасига тегишли.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›